ЎЗБЕК АЛИФБОСИНИНГ ТАКОМИЛЛАШУВИ МАВЗУСИДА ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-11-06 15:30:00 / Янгиликлар

Шаҳрисабз «Темурбеклар мактаби» ҲАЛда шахсий таркибнинг давлат тилида иш юритиш саводхонлигини ошириш мақсадида «Ўзбек алифбосининг такомиллашуви» мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди.
Машғулотни Давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлинмаси мутахассиси Ниязов Суннатилло Бахтиёр ўғли олиб борди.
Машғулот давомида ўзбек алифбосининг шаклланиш ва ривожланиш босқичлари, имло қоидалари ҳамда давлат тилида иш юритишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, 2026 йил 21-октябрда қабул қилинган ЎРҚ–1184-сон Қонун мазмун-моҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Янги алифбога ўтиш тартиби, амалдаги ҳужжатларнинг юридик кучи сақланиши ва ёзма саводхонликни ошириш масалалари юзасидан ҳам тушунчалар берилди.
Зеро, давлат тилига ҳурмат — миллий ўзлигимизга ҳурмат, саводхонлик эса юксак касбий маданият белгисидир!





