“Жасорат мактаби” ёшлари “Темурбеклар мактаби”да — ватанпарварлик йўлидаги учрашув
2026-11-03 14:00:00 / Янгиликлар

Қарши шаҳридаги 45-умумий ўрта таълим мактаби негизида ташкил этилган ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги таянч “Жасорат мактаби” ўқувчилари ҳамда Жанубий-ғарбий махсус ҳарбий округи Фахрийлар кенгаши раиси, подполковник Ш.Мадиев ташриф буюрди.
Ташриф давомида меҳмонлар ҳарбий-академик лицейда ўқувчилар учун яратилган шароитлар, таълим-тарбия жараёни ва ўқув-моддий база билан танишди.
Шунингдек, “Янги Ўзбекистонда Қуролли Кучлар ислоҳотлари” мавзусида давра суҳбати ўтказилди. Суҳбат давомида мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг аҳамияти ҳақида фикр алмашилди.







