ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТЕХНИК КЎРИК ЎТКАЗИЛДИ
2026-11-02 11:00:00 / Янгиликлар
Ҳарбий-академик лицейида Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни муносабати билан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ катта инспектори Носиров Шаҳзоджон иштирокида ҳарбий хизматчиларнинг шахсий автотранспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилди.
Тадбир давомида транспорт воситаларининг техник ҳолати, ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Мазкур профилактик тадбир ҳарбий хизматчилар ўртасида йўл ҳаракати хавфсизлиги маданиятини оширишга хизмат қилади.







