Билимга ўч қалблар ва мазмунли ҳордиқ!
2026-11-02 15:30:00 / Янгиликлар

Ҳарбий-академик лицейнинг 6-25 гуруҳ ўқувчилари билан Шаҳрисабз шаҳридаги Ахборот-кутубхона марказига ташриф буюрдик.
Замонавий кутубхона муҳити, бой китоб фонди ва самимий қабул лицейимиз ёшларида катта таассурот қолдирди. Китоб — бўлажак посбонларимизни тафаккурга, янги марраларга чорловчи энг яқин ҳамроҳ. Бугунги саёҳат ўқувчиларимизнинг мутолаага бўлган меҳрини янада мустаҳкамлади.




