“ОЛТИН МЕРОСНИ ҚАДРЛАЙМИЗ” — ТАРИХГА САЁҲАТ, ҚАДРИЯТЛАРГА ЭҲТИРОМ!
2026-10-20 10:00:00 / Янгиликлар

I ўқув курсининг 1,2-26-гуруҳлари ўқувчилари учун дам олиш кунларини мазмунли ташкил этиш, уларни тарихий обидаларимизнинг бунёд этилиш тарихи билан яқиндан таништириш ҳамда ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва миллий меросимизга ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлаш мақсадида “Олтин меросни қадрлаймиз” шиори остида маънавий-маърифий саёҳат ташкил этилди.
✨ Саёҳат давомида ўқувчилар қадимий Шаҳрисабзнинг бой тарихидан ҳикоя қилувчи “Дор ут-Тиловат” ва “Дор-ус-Саодат” мажмуалари, Кўк гумбаз жоме масжиди, Сайидлар даҳмаси, Ҳазрати имом масжиди, Жаҳонгир мақбараси ва Амир Темур даҳмаси билан яқиндан танишдилар.
Шунингдек, “Чорсу” савдо мажмуаси, “Коба” карвонсаройи, муҳташам Оқсарой ёдгорлиги ҳамда “Амир Темур моддий маданий мероси” музейига ташриф буюриб, тарихий обидалар, уларнинг қурилиш тарихи ва аждодларимизнинг бой моддий-маданиймероси ҳақида қимматли маълумотларга эга бўлдилар.









