Коррупцияга қарши курашишда шахсий масъулият ва ҳалоллик
2026-10-19 16:00:00 / Янгиликлар

Ҳарбий-академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг 2026 йил 10-октябрдаги 258-сон буйруғи шахсий таркибга ўқиб эшиттирилди. Мазкур буйруқда вазирлик тизимида коррупцияга қарши курашиш самарадорлигини янада ошириш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳарбий хизматчи ва хизматчиларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш ҳамда коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этган ходимларни рағбатлантириш масалалари белгиланган.
Тадбир давомида буйруқнинг мазмун-моҳияти шахсий таркибга тушунтирилди. Белгиланган вазифаларга риоя этиш, хизмат фаолиятида қонунийлик, ҳалоллик ва шаффофлик тамойилларига амал қилиш зарурлиги таъкидланди.




