Очиқ дарс ўтказилди
2026-10-17 11:20:00 / Янгиликлар

Математика фани ўқитувчиси Жаниқулов Қамариддин томонидан 6-25 гуруҳ ўқувчилари иштирокида “Тўғри бурчакли учбурчак. Пифагор теоремаси. Перпендикуляр ва оғма” мавзусида очиқ дарс ўтказилди.
Дарс давомида ўқувчиларнинг билимларини мустаҳкамлаш ва мавзуни қай даражада ўзлаштирганликларини аниқлаш мақсадида Kahoot интерактив таълим платформасидан фойдаланилди. Платформа орқали мавзуга оид тест саволлари ташкил этилиб, тест жараёнида ўқувчилар фаол иштирок этдилар. Дарс замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланилган ҳолда интерактив тарзда ташкил этилди.



