ЭЛЕКТР ХАВФСИЗЛИГИ ОЙЛИГИ” ДОИРАСИДА ПРОФИЛАКТИК ТАДБИРЛАР
2026-10-16 15:30:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг тегишли кўрсатмаси ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 1–31-октябрь кунлари Республика ҳудудида “Электр хавфсизлиги ойлиги” ўтказилмоқда. Мазкур ойлик доирасида Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида электр энергиясидан хавфсиз фойдаланиш, электр қурилмаларидан фойдаланишда белгиланган қоидаларга риоя этиш ҳамда электр токи билан боғлиқ ёнғин ва фавқулодда вазиятларнинг олдини олишга қаратилган профилактик-тушунтириш ишларига алоҳида эътибор қаратилади.




