УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ
2026-10-15 14:50:00 / Янгиликлар

Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ёш авлодни миллий ва маънавий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда ватанпарварлик туйғусини мустаҳкамлаш ҳамда авлодлар ўртасидаги узвийликни таъминлаш мақсадида “Уч авлод учрашуви” ташкил этилди.
Учрашувда Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг Қашқадарё вилояти ҳудудий бўлими етакчи мутахассиси, истеъфодаги майор У. Шаймуродов иштирок этди.
Тадбир давомида ёшлар ва катта авлод вакиллари ўртасида самимий мулоқот ташкил этилиб, Ватанга садоқат, фидойилик, ҳарбий хизмат шарафи, ҳаётий тажриба ва аждодлар меросига ҳурмат каби муҳим мавзуларга эътибор қаратилди.




