ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ
2026-10-15 15:30:00 / Янгиликлар

“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида низомга зид муносабатларнинг олдини олиш, ҳарбий хизматчилар ўртасида аҳиллик ва бирдамликни мустаҳкамлаш мақсадида “Ҳарбий хизматчилар ўртасидаги аҳиллик ва бирдамлик – ютуқлар гарови” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Шаҳрисабз шаҳар адлия бўлими бош маслаҳатчиси Азимқулов Тоштемир Сайитмурод ўғли иштирок этиб, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, қонун-қоидаларга риоя қилиш, ўзаро ҳурмат, интизом ва жамоада соғлом муҳитни шакллантиришнинг аҳамияти ҳақида тушунчалар берди.


