“Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди
2026-10-14 14:00:00 / Янгиликлар

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида 1-курс ўқувчилари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди. Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад ўқувчиларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш, мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш, мустақил фикрлашга ўргатиш ҳамда уларнинг интеллектуал салоҳиятини янада оширишдан иборат. Ўйин давомида иштирокчиларга турли мавзуларга оид қизиқарли ва мантиқий саволлар берилиб, улар ўз билимлари, топқирлиги, зукколиги ва тезкор фикрлаш қобилиятларини намоён этдилар. Беллашув жараёнида ўқувчилар саволларга жавоб топиш, ўзаро фикр алмашиш ва жамоавий ҳамкорликда ишлаш орқали ўз билимларини синовдан ўтказдилар.



