"Ёш қутқарувчи — қутқарувчи шарафли касб” мавзусида тарғибот тадбири
2026-10-13 10:20:00 / Янгиликлар

Ўқувчилар ўртасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ҳамда қутқарувчилик касбининг нақадар шарафли ва масъулиятли эканлигини кенг тарғиб этиш мақсадида “Ёш қутқарувчи — қутқарувчи шарафли касб” мавзусида тарғибот тадбири, амалий машғулотлар ва учрашувлар ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга қутқарувчиларнинг кундалик фаолияти, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш, ёнғин хавфсизлиги қоидалари ҳамда инсон ҳаётини сақлаб қолишдаги муҳим вазифалари ҳақида тушунчалар берилди.
Амалий машғулотлар орқали ўқувчиларнинг билим ва кўникмалари мустаҳкамланди. Шунингдек, соҳа вакиллари билан ўтказилган учрашувлар ёшларнинг қутқарувчилик касбига бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилди.




