Ҳар бир синов — юксалиш имконияти!
2026-10-10 11:00:00 / Янгиликлар

Ижтимоий-гуманитар фанлар ўқув қисми тасарруфидаги фанлар бўйича нуфузли Республика фан олимпиадасининг вилоят босқичига муносиб тайёргарлик кўриш режа-графиги ишлаб чиқилган. Мазкур режа ижросини таъминлаш ҳамда ўқувчиларнинг билим даражасини мунтазам мониторинг қилиб бориш мақсадида тизимли равишда MOCK (саралаш ва синов) тестлари ўтказиб келинмоқда. Ҳар бир ўқув ҳафтаси якунида ушбу синов натижалари тажрибали фан ўқитувчилари томонидан чуқур таҳлил қилиниб, ўқувчиларнинг йўл қўйган хатолари устида индивидуал ишлаш ҳамда келгуси тайёргарлик стратегиясини янада такомиллаштириш чоралари кўрилмоқда.



