«Заковат» – билимлар беллашуви ташкил этилди
2026-10-08 15:20:00 / Янгиликлар

Шаҳрисабз «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида ўқувчилар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашув давомида ўқувчилар турли соҳаларга оид саволларга жавоб бериб, ўзларининг билим, топқирлик ва тафаккур салоҳиятларини намоён этдилар.
Мазкур тадбир ўқувчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, китобхонлик маданиятини тарғиб этиш, билимга бўлган қизиқишини янада кучайтириш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилди.






