Волейбол майдонида — ғалаба учун кураш!
2026-10-07 16:00:00 / Янгиликлар

Шахсий таркиби ўртасида жисмоний тайёргарликни янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортга бўлган қизиқишни ошириш мақсадида 🏐 волейбол спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди.
🏃♂️ Мусобақа давомида иштирокчилар юқори жисмоний тайёргарлик, чаққонлик, тезкорлик, куч ва чидамлилик каби сифатларини намоён этдилар. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувларда иштирокчилар 🏆ғалаба учун муносиб кураш олиб бориб, ўзларининг спорт маҳоратларини намойиш этдилар.



