🔬 Назариядан — амалиётга!
2026-10-07 11:20:00 / Янгиликлар

Ҳарбий-академик лицейида «Текис тезланувчан ҳаракатда тезланишни аниқлаш» мавзусида лаборатория машғулоти ўтказилди.
⚙️ Ўқувчилар нов, пўлат шарча ва электрон вақт ўлчагич ёрдамида тажрибалар ўтказиб, ҳаракат масофаси ҳамда вақтини ўлчадилар. Олинган натижалар асосида тезланишни ҳисоблаб, назарий билимларини амалда синаб кўрдилар.
📐 Ҳар бир ўлчов — аниқлик, ҳар бир тажриба — янги билим!

