Саф машғулоти: интизом, аниқлик ва маҳорат
2026-10-06 11:20:00 / Янгиликлар

Ҳарбий-академик лицейи иккинчи босқич ўқувчилари билан «Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фанидан «Қурол билан саф амалларини бажариш» мавзусида амалий машғулот ўтказилди. Машғулот давомида ўқувчилар қурол билан қад ростлаб туриш, қурол тасмасини бўшатиш ёки тортиш, қуролни «тасмага» ҳолатидан «кўкракка» ҳолатига ўтказиш ва қуролни «кўкракка» ҳолатидан «тасмага» ҳолатига ўтказиш усулларини бажариш тартибини ўрганишди.



