Оила — мустаҳкам қўллаб-қувватлаш маскани
2026-09-18 15:30:00 / Янгиликлар

Ҳарбий хизматчиларнинг оилавий муҳитини мустаҳкамлаш, оила аъзолари билан самимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳамда уларни хизмат фаолиятида қўллаб-қувватлаш мақсадида амалий учрашув ва тадбирлар ташкил этилди.
Учрашувлар давомида оила аъзолари билан очиқ ва самимий суҳбатлар ўтказилиб, оилавий тотувлик, ўзаро ҳурмат ва меҳр-оқибатнинг аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.
Мустаҳкам оила — ҳарбий хизматчининг хизматдаги ишончи ва барқарорлигининг муҳим омилидир.




