Oлимпиаданинг биринчи босқичи ўтказилди
2026-09-16 14:00:00 / Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Темурбеклар мактаби» ҲАЛ ўқувчилари ўртасида Она тили ва адабиёт фанидан асосий олимпиаданинг биринчи босқичи ўтказилмоқда.
📍Иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафаргача ғолиб аниқланади ва асосий олимпиаданинг кейинги босқичида иштирок этиш учун тавсия этилади.



