«МАЪНАВИЯТ ҚАЛҚОНИ»
2026-09-15 11:00:00 / Янгиликлар

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида ўқувчилар иштирокида «Маънавият қалқони» тадбири ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчиларнинг маънавий-маърифий билимларини мустаҳкамлаш, дунёқарашини кенгайтириш, ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш ҳамда турли маънавий таҳдидларга қарши иммунитетини шакллантиришга қаратилган тест синовлари ташкил этилди.
Синов якунларига кўра, энг юқори натижаларни қайд этган ўқувчилар аниқланиб, ғолиб ва совриндорлар муносиб тақдирланди.
Мазкур тадбир ўқувчиларнинг билим ва салоҳиятини синаш, маънавий дунёқарашини бойитиш ҳамда фаол иштирокини рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этди.







