Тарихни саёҳат орқали ўрганамиз
2026-09-13 10:00:00 / Янгиликлар

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейининг 1-босқич ўқувчилари гуруҳ командирлари назорати остида Шаҳрисабз шаҳридаги Оқсарой мажмуасига саёҳат қилишди.
Саёҳат давомида ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, тарихий обидалар ҳақидаги билимларини бойитиш ҳамда миллий-тарихий меросимизга бўлган қизиқишларини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўқувчилар саёҳат давомида мароқли ҳордиқ чиқариб, унутилмас таассуротларга эга бўлишди.





