СОҒЛОМ ВА ХАВФСИЗ ОВҚАТЛАНИШ — ДОИМИЙ НАЗОРАТДА
2026-09-13 11:00:00 / Янгиликлар

Ўқувчилар учун соғлом ва хавфсиз овқатланиш шароитини таъминлаш мақсадида ошхонада навбатдаги назорат тадбири ўтказилди.
Назорат жараёнида ўқувчиларнинг ота оналари, масъул навбатчилар, санитария учун масъул ходимлар ҳамда аутсорсинг хизмати вакиллари иштирок этиб, тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати, тўлиқлиги, сақланиши ва санитария-гигиена талабларига мувофиқлиги кўздан кечирилди.
🔹 Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва яроқлилик ҳолати;
🔹 Таомларнинг белгиланган талаблар асосида тайёрланиши;
🔹 Ошхона ва жиҳозларнинг санитария ҳолати;
🔹 Ўқувчиларга таомларни хавфсиз ва сифатли етказиб бериш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.



