САЛОМАТЛИК — МУҲИМ ҚАДРИЯТ
2026-09-12 16:45:00 / Янгиликлар

«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейида ўқувчиларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш, улар учун тоза, озода ва санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитларни яратиш мақсадида ётоқхона биносида навбатдаги дезинфекция ишлари олиб борилди.
🧪 Дезинфекция жараёнида ётоқхона хоналари, умумий фойдаланиш жойлари ҳамда санитария ҳолати мунтазам назорат қилинадиган ҳудудларга ишлов берилди.
🥼 Ишлар белгиланган санитария-гигиена меъёрларига риоя қилган ҳолда, махсус дезинфекция воситалари ва ҳимоя кийимларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилди.



