Талабалар ошхонасида назорат жараёни!!!
2026-09-12 11:00:00 / Янгиликлар

📋 Ҳарбий академик лицей ўқувчиларининг соғлом ва сифатли овқатланишини таъминлаш, таомларни белгиланган талабларга мувофиқ тайёрлаш ва овқатланиш жараёнини тартибли ташкил этиш мақсадида ўқувчилар ошхонасида мунтазам назорат ишлари олиб борилди.
🔍 Текширув давомида тайёрланган таомларнинг сифати, уларнинг тортилиши, ошхона ходимлари томонидан санитария-гигиена талабларига риоя этилиши ҳамда овқатланиш учун яратилган шарт-шароитлар кўздан кечирилди.


