«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари ўртасида «Амир Темур ворислари» мусобақасининг саралаш босқичлари ўтказилмоқда.
2026-09-11 16:30:00 / Янгиликлар

Мусобақанингда гуруҳлар ўртасида турли йўналишларда саралаш беллашувлари ташкил этилди:
🏃 Югуриш — белгиланган масофага югуриш бўйича;
🎯 Ўқ отиш — нишонга аниқ ва тезкор ўқ отиш бўйича;
🤖 Робототехника — учувчисиз учиш аппаратларини бошқариш ва RoboSumo лойиҳаси тайёрлаш;
🚗 Автотранспорт воситаларини бошқариш — бошқарув маҳорати ва белгиланган топшириқларни бажариш;
🏃♂️ Ҳарбий эстафета — жисмоний тайёргарлик, чаққонлик ва тезкорликни синовдан ўтказиш;
🎮 «Counter-Strike» — тезкор фикрлаш, аниқлик ва жамоавий ҳамкорлик.
🥇 Саралаш босқичлари якунида юқори натижа қайд этган гуруҳлар кейинги босқичда иштирок этиш имкониятини қўлга киритдилар.





