"ЭНГ ЯХШИ КИТОБХОН” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ
2026-09-09 15:00:00 / Янгиликлар

❇️ Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида ўқувчи-ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, уларнинг бадиий адабиётга бўлган қизиқишини ошириш ҳамда маънавий дунёқарашини кенгайтириш мақсадида “Энг яхши ёш китобхон” танлови ўтказилди.
❇️ Танлов давомида иштирокчилар ўзларининг китоб ўқишга бўлган қизиқиши, адабий билимлари ҳамда мутолаа кўникмаларини намойиш этдилар.





