СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ
2026-09-09 11:00:00 / Янгиликлар

❇️Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
❇️Тадбирни Шаҳрисабз шаҳар 3-сонли поликлиникаси бош врачи Ҳамдамова Зулайҳо ҳамда “Саломатлик клуби” асосчиси Эрманов Учқун олиб борди.
❇️Тадбир давомида соғлом овқатланиш, жисмоний фаоллик, кун тартибига риоя қилиш, зарарли одатлардан йироқ бўлиш ҳамда саломатликни асрашнинг муҳим жиҳатлари ҳақида етарлича маълумот берилди.





