Кунни тетиклик ва яхши кайфият билан бошлаймиз!
2026-09-05 07:00:00 / Янгиликлар

✅Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида ўқувчи-ёшларнинг жисмоний фаоллигини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган эрталабки бадантарбия машғулотини ҲАЛ директори З.Тўраев бошқарди.
✅Машғулотда турли жисмоний машқлар орқали иштирокчиларнинг чаққонлиги, бардамлиги ва жамоавий руҳини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилди.





