ЙЎЛ ҚОИДАЛАРИГА РИОЯ ҚИЛИШ — ХАВФСИЗЛИК КАФОЛАТИДИР
2026-09-04 15:30:00 / Янгиликлар

❇️ Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида “Йўл қоидаларига риоя қилиш — хавфсизлик кафолатидир” мавзусида тадбир ўтказилди.
❇️Тадбирда Шаҳрисабз шаҳар Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси катта инспектори Бегзод Бўронов иштирок этиб, йўл ҳаракати хавфсизлиги, йўл қоидаларига қатъий риоя қилиш, пиёдалар ва ҳайдовчиларнинг масъулияти ҳақида маълумот берди.
❇️Учрашув давомида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, йўлларда эҳтиёткорликни ошириш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича муҳим тавсиялар берилди.



