Шаҳрисабз Маданият марказида Қарши ҳарбий прокуратураси томонидан фуқаролар, пенсионерлар, ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан оммавий сайёр қабул ўтказилди.
2026-07-15 10:00:00 / Янгиликлар

❇️Сайёр қабулда Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейи ҳарбий хизматчи ва хизматчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари иштирок этишди.
❇️Қабул жараёнида мурожаат этилган масалалар тегишли соҳа вакиллари ва мутахассислар иштирокида кўриб чиқилди. Мурожаатлар бўйича мутасаддиларга вазифалар юклатилди ва ижроси назоратга олинди.






