Қурилиш жараёнлари ўрганилди
2026-07-09 14:00:00 / Янгиликлар

✅ Қарши ҳарбий прокурори, адлия полковниги Ж.А. Ашуров ҳарбий-академик лицейига ташриф буюрди.
✅ Ташриф давомида лицей ҳудудида капитал таъмирланаётган ётоқхона биносида олиб борилаётган қурилиш ишлари ўрганилди. Хусусан, бажарилаётган ишларнинг сифати, қурилиш жараёнларининг белгиланган талаб ва меъёрларга мувофиқлиги ҳамда объектни белгиланган муддатда фойдаланишга топшириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
✅ Шунингдек, масъул мутасаддилар билан қурилишнинг бориши юзасидан фикр алмашилиб, ишларни сифатли ва белгиланган муддатларда якунлаш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.





