Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида тарғибот тадбири ўтказилди
2026-07-02 12:00:00 / Янгиликлар

Ҳарбий-академик лицейида "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан навбатдаги профилактик тадбир ташкил этилди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан шахсий таркибга бугунги кунда кенг тарқалаётган интернет фирибгарлиги, кибержиноятлар, онлайн кредитлар ва молиявий фирибгарликларнинг олдини олиш, шунингдек, ахборот хавфсизлигига риоя этиш масалалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.
Иштирокчиларга фирибгарларнинг замонавий усуллари, уларга алданиб қолмаслик йўллари ҳамда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича амалий тавсиялар етказилди. Тадбир якунида мавзу юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.







