Қабул комиссияси ўз фаолиятини бошлади
2026-06-23 10:00:00 / Янгиликлар

Ҳарбий-академик лицейида 2026–2027-ўқув йили учун қабул комиссияси ўз фаолиятини бошлади.
Комиссия томонидан лицейга ҳужжат топширган номзодларнинг ҳужжатлари белгиланган тартибда қабул қилиниб, уларнинг тўлиқлиги ва амалдаги талаблар асосида расмийлаштирилганлиги синчиклаб ўрганилмоқда.
Қабул жараёнлари шаффофлик, холислик ва амалдаги меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ташкил этилиб, ҳар бир номзоднинг ҳужжатлари масъулият билан кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, мурожаат қилувчиларга қабул тартиби юзасидан зарур тушунтириш ва маслаҳатлар берилмоқда.



