“Заковат” – билимлар беллашуви ташкил этилди
2026-06-22 10:00:00 / Янгиликлар

"Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида Ахборот-ресурс маркази ҳамда Шаҳрисабз Ахборот-кутубхона маркази ходимлари ҳамкорлигида ҳарбий хизматчилар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Қизиқарли ва муросасиз кечган беллашув давомида иштирокчилар турли соҳаларга оид саволларга жавоб бериб, ўзларининг билим ва тафаккур салоҳиятларини намоён этдилар. Мазкур тадбир ҳарбий хизматчиларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, китобхонлик маданиятини тарғиб этиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга хизмат қилди.
Тадбир якунида фаол иштирок этиб, юқори натижаларни қайд этган ғолиблар ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланди.
✨ Билимга интилиш ва мутолаа – юксак натижалар гарови!







