Ёзги таътил олдидан профилактик тадбир ўтказилди
2026-06-20 15:00:00 / Янгиликлар

Ҳарбий-академик лицей ўқувчилари билан ёзги таътилни мазмунли ва хавфсиз ўтказиш мақсадида профилактик йўриқнома машғулоти ташкил этилди.
Тадбир давомида ўқувчиларга шахсий хавфсизлик, йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш, сув ҳавзаларида эҳтиёткорлик чораларини кўриш, ёнғин хавфсизлиги талабларига амал қилиш ҳамда турли ҳуқуқбузарлик ва салбий ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан тушунтиришлар берилди.
Масъуллар томонидан ҳар бир ўқувчининг таътил даврида интизомли бўлиши, ота-оналар назоратидан четда қолмаслиги ва бўш вақтини фойдали машғулотларга сарфлаши зарурлиги алоҳида таъкидланди.


