Ўзликни англаш – мустаҳкам пойдевор
2026-06-19 15:00:00 / Янгиликлар

“Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан шахсий таркиб иштирокида “Ўзликни англаш – мустаҳкам пойдевор” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирга маърузачи сифатида Шаҳрисабз давлат педагогика институти Ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчиси Ж. Норов таклиф этилди. Суҳбат давомида маънавий камолот, миллий қадриятлар, Ватанга садоқат, юксак ахлоқий фазилатларни шакллантириш ҳамда инсоннинг ўзлигини англашнинг жамият ва шахс ҳаётидаги аҳамияти ҳақида атрофлича фикр юритилди.
Шунингдек, шахсий таркиб ўртасида ватанпарварлик руҳини янада мустаҳкамлаш, маънавий-маърифий билимларни бойитиш ва хизмат вазифаларига масъулият билан ёндашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир якунида шахсий таркиб учун навбатдаги сиёсий-маърифат соати намойиш этилди.



