🎓 Шаҳрисабз “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг навбатдаги битирувчиларига тантанали равишда дипломлар топширилди.
2026-06-10 08:00:00 / Янгиликлар

Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур хиёбонида, Амир Темур ҳайкали пойида ўтказилган тадбирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Марказий аппарати вакиллари, маҳаллий ҳокимлик, Қашқадарё вилояти ФВБ раҳбарияти, ҳарбий ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари, соҳа фахрийлари, ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида битирувчиларга дипломлар топширилиб, уларнинг келгусидаги фаолиятига омад ва юксак зафарлар тиланди.
Диплом топшириш тадбирининг бадиий қисми Шаҳрисабз маданият саройида давом эттирилди.









