Назарий билимлар амалиётда мустаҳкамланмоқда
2026-06-08 10:00:00 / Янгиликлар

Ҳарбий-академик лицейи биринчи босқич ўқувчилари дала шароитида ўтказилаётган ҳарбий-амалий машғулотларида ўз билим ва кўникмаларини амалда синовдан ўтказдилар.
Машғулотлар давомида ўқувчилар ҳарбий топография, муҳандис тайёргарлиги ва оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш усуллари мавзулари бўйича амалий кўникмалар оширишди.





