Заковат ва мантиқ синови ғолиблари аниқланди
2026-06-06 10:30:00 / Янгиликлар

“Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейида 1-босқич ўқувчилари ўртасида математика фанидан ички саралаш олимпиадаси ўтказилди. Саралаш олимпиадасида
🥇5-25 гуруҳ ўқувчиси Тожиев Аслан 1-ўринни,
🥈1-25 гуруҳ ўқувчиси Ахроров Азизхон 2-ўринни ва
🥉6-25 гуруҳ ўқувчиси Эгамбердиев Ислом 3-ўринни эгаллади. Олимпиада якунларига кўра ўқувчиларни тақдирлаш маросими ўтказилди. Ғолиб бўлган ўқувчилар эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирланишди.




