Ўқувчилар соғлом овқатланиши — доимий назоратда
2026-06-05 11:00:00 / Янгиликлар

Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейи ўқувчилар ошхонасида тайёрланаётган таомлар, уларнинг белгиланган меъёрларга мувофиқлиги ҳамда санитария-гигиена талабларига риоя этилиши юзасидан шифокор ва ҳамширалар томонидан назорат ишлари олиб борилди.
👨🍳🔍 Назорат давомида таомларнинг тайёрланиш жараёни, ошхонанинг санитария ҳолати ва овқатларнинг ўқувчиларга етказилиш тартиби кўздан кечирилди. Ўқувчиларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш бўйича ишлар мунтазам давом эттирилмоқда.



