Ёзги таътил олдидан муҳим эслатма!
2026-06-03 16:00:00 / Янгиликлар

Чоршанба — Профилактика куни муносабати билан ўқувчиларга ёзги таътил даврида хавфсизлик қоидаларига риоя этиш, хусусан, тақиқланган сув ҳавзаларида чўмилмаслик бўйича йўриқнома ва тушунтириш ишлари олиб борилди.
❗️ Унутманг:
🔹 Фақат рухсат этилган ва назорат остидаги чўмилиш жойларидан фойдаланинг.
🔹 Катталар назоратисиз сувга тушманг.
🔹 Белгиланмаган, чуқурлиги номаълум бўлган сув ҳавзаларида чўмилиш ҳаёт учун хавфлидир.
🔹 Сувда хавфсизлик қоидаларига қатъий амал қилинг.
Ёзги таътилнинг мароқли ва хавфсиз ўтиши ҳар биримизнинг масъулиятимизга боғлиқ. Ўз ҳаётингиз ва соғлиғингизни асранг!




