Ҳарбий-академик лицейида Якуний давлат аттестациялари
2026-06-04 09:00:00 / Янгиликлар

✅Шаҳрисабз "Темурбеклар мактаби" ҳарбий-академик лицейида Якуний давлат аттестациялари давом этмоқда.
✅ЯДАнинг навбатдаги имтиҳони математика фанидан боʻлиб оʻтди.
❇️Имтиҳон жараёнида ДАК раиси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси доценти подполковник Раупов Дилмурод Расулович ҳамда имтиҳон комиссияси раиси Қарши давлат университети доценти Нодиров Шоҳруҳ Дилмуродович ва доцент Нормуродов Дилшод Абдуразоқовичлар иштирок этдилар.
❇️“Ўрта махсус таълим ташкилотларида якуний давлат аттестациясини ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”нинг 25-бандига асосан математика фанидан умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий сертификатга эга ўқувчилар имтиҳондан озод этилди.






