1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида хайрия қон топшириш акцияси ўтказилди
2026-06-03 10:00:00 / Янгиликлар

🔰 Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан Темурбеклар мактаби ҳарбий-академик лицейи устозлари, ҳарбий хизматчилари ҳамда ишчи-ҳизматчилари хайрия донорлик акциясида фаол иштирок этишди.
❇️ Лицей жамоаси шифохоналарда даволанаётган муҳтож болажонлар учун беғараз қон топшириб, уларнинг соғайишига ўз ҳиссаларини қўшдилар. Ушбу хайрли тадбир жамоада инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва ижтимоий масъулият туйғуларини янада юксалтиришга хизмат қилди.
✅ Иштирокчилар келажагимиз бўлган болалар саломатлигини асраш ва уларга кўмак бериш ҳар биримизнинг шарафли бурчимиз эканини алоҳида эътироф этишди.


