Шаҳрисабз шаҳрига саёҳат
2026-05-24 10:00:00 / Янгиликлар

Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, жамоавий муҳитни янада мустаҳкамлаш ҳамда уларда юртимизнинг тарихий ва диққатга сазовор масканларига нисбатан қизиқиш ва ҳурмат туйғуларини ошириш мақсадида “Темурбеклар мактаби” ҳарбий-академик лицейининг 2-босқич ўқувчилари учун Шаҳрисабз шаҳрининг гўзал ва бетакрор масканларига саёҳат ташкил этилди.
Шунингдек, ўқувчиларнинг стратегик фикрлаш, тезкор қарор қабул қилиш ва жамоа билан ҳамкорликда ҳаракат қилиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида “Counter-Strike” ҳамда “Cyber Sport” йўналишлари бўйича қизиқарли спарринг мусобақалари ташкил этилди.




