#Маʼнавий_юксалиш_ва_ватанпарварлик
2026-05-24 15:30:00 / Янгиликлар

Ҳарбий-академик лицейида “Маънавий юксалиш ва ватанпарварлик куни” муносабати билан “Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабага ўзбек халқининг қўшган ҳиссаси” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбир давомида Иккинчи жаҳон уруши йилларида ўзбек халқининг фронт ва фронт ортидаги фидокорона меҳнати, жасорат ва матонати ҳақида атрофлича фикр алмашилди. . Ватанга садоқат ҳамда тинчликнинг қадр-қиммати ҳақида муҳим маълумотлар етказилди. Шунингдек, тадбирдан сўнг шахсий таркиб учун сиёсий-маърифат соати намойиш этилди





