15-май – Халқаро оила куни муносабати билан “Оиламиз – келажагимиз” мавзусида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
2026-05-15 15:30:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида оиланинг жамиятдаги ўрни, фарзанд тарбиясидаги масъулияти, миллий қадриятларни асраб-авайлаш ҳамда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш борасида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Шунингдек, иштирокчилар томонидан оилада меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва аҳилликни мустаҳкамлаш бугунги даврнинг энг муҳим вазифаларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.
Мустаҳкам оила — фаровон жамият ва порлоқ келажак пойдеворидир.







