15-май – Халқаро оила куни
2026-05-15 09:00:00 / Янгиликлар

Оила – инсон тақдири, жамиятнинг маънавий қиёфаси ва миллат келажагини белгилайдиган муқаддас қўрғондир. Оила тинч ва фаровон бўлса, юрт ҳам гуллаб-яшнайди.
Бугунги тезкор ва мураккаб ахборот замонида оиланинг ўрни ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, маънавий барқарорлик, тарбия ва инсоний қадриятлар аввало оила муҳитида шаклланади.
Мустаҳкам оила бор жойда меҳр-оқибат, ишонч, тарбия ва тараққиёт бўлади.
Халқаро оила куни муборак бўлсин!
