“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” доирасида шахсий таркиб иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди.
2026-05-14 16:00:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида Қарши ҳарбий прокурори ёрдамчиси, адлия маёри Қ.Полвонназиров томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 126-моддаси — “Оилавий (маиший) зўравонлик” жиноятининг мазмун-моҳияти, унинг салбий оқибатлари ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари ҳақида тушунтиришлар берилди. Тадбир давомида шахсий таркиб ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, соғлом маънавий муҳитни мустаҳкамлаш ва қонунларга ҳурмат руҳини шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, ҳарбий-академик лицей ўқувчилари билан ҳам самимий мулоқот олиб борилиб, уларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоб берилди.




