Ўқувчиларимиз учун маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
2026-05-14 14:00:00 / Янгиликлар

✅Бугун ўқувчиларимизга Шаҳрисабз Маданият саройида ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат, фидойилик, жасорат ва инсоний қадриятларни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри томонидан саҳналаштирилган “Фидоий” спектакли намойиш қилинди.
📚Бундай маданий тадбирлар ёшларнинг дунёқарашини кенгайтириш, эстетик дидини шакллантириш ва бўш вақтини мазмунли ташкил этишда муҳим аҳамият касб этади.






