Келажак ҳимоячилари навбатдаги муҳим босқичда!
2026-05-11 14:30:00 / Янгиликлар

Қарши ҳарбий госпитали ҳарбий-тиббий комиссияси томонидан Олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳужжат топширган ҳарбий-академик лицей ўқувчилари тиббий кўрикдан ўтказилди.
Кўрик жараёнида ўқувчиларнинг саломатлик ҳолати мутахассис шифокорлар томонидан атрофлича текширилиб, уларнинг ҳарбий таълим муассасаларида таҳсил олишга тайёргарлиги баҳоланди.
🇺🇿 Ватан равнақи ва юрт тинчлиги йўлида хизмат қилишни мақсад қилган ёшларимизга улкан муваффақият ва омад тилаймиз!




